Молдовада Россия газининг Украина орқали етказиб берилиши тўхтатилиши эҳтимоли муносабати билан 60 кунлик фавқулодда ҳолат жорий этилди. Украина 1 январдан Россия гази ва нефтининг Европага транзитини тўхтатишини эълон қилган.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль халққа мурожаат қилиб, ҳарбий ҳолат тўғрисидаги қарори учун узр сўради ва таъзим қилди. «Қарор дилхунликдан қабул қилинганди», — деган етакчи лавозимида қолиш масаласини ўз партияси ихтиёрига қолдиришини таъкидлади.
Чоршанба куни кечқурун парламент президентнинг Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат тартибини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги фармонини маъқуллади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини 21 июлдан тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Нукусдаги воқеалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони яна 3 кишига кўпайди, дея хабар берди Бош прокуратура. 16 киши касалхонада қолмоқда. Фуқаролар, ташкилотлар ва инфратузилмага етказилган зарар 3,1 млрд сўмни ташкил этди.
Қорақалпоғистонда комендантлик вақти 23 дан соат 5 га қадар этиб қисқартирилмоқда, бунга қадар соат 21 дан соат 7 гача эди. Республикадаги вазият барқарорлашгани туфайли президент ҳудудда фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Президент фармони билан Қорақалпоғистонда 3 июль куни соат 00:01 дан 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Қозоғистон президенти мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари ортидан Олмаота шаҳри ва Мангистау вилоятида икки ҳафталик фавқулодда ҳолат жорий қилди.
Президент «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги қонунни имзолади, бу бутун мамлакатда умумий — 2 ойгача, республиканинг айрим ҳудудларида эса — 4 ойгача фавқулодда ҳолат жорий этишга имкон беради. Фавқулодда чекловлар қаторига — коммендантлик соати, карантин, ОАВлар фаолияти ва фуқаролар ҳаракатланиши эркинлигини чеклаш, қолаверса, жамоат тартиби муҳофазасини кучайтириш ва оммавий тадбирларни тақиқлаш киради.
Сенат «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги конституциявий қонунни тасдиқлади. Қонун фавқулодда ҳолатни жорий этиш шартлари ва тартиби, қўлланиладиган чоралар ва чеклашлар, фуқаролар ҳуқуқларининг кафолатлари, судлар фаолияти ва бошқа масалаларни тартибга солади. Қонунга кўра, мамлакат ҳудудида фавқулодда ҳолат муддати 30 суткадан ошмаслиги керак ва бу муддат фақат президент фармони билан узайтирилиши мумкин, фармон эса парламент томонидан тасдиқланиши лозим.
23 июль куни Олимпиада ўйинларининг очилиши режалаштирилган Токиода коронавирус туфайли 12 июлдан 22 августгача фавқулодда вазият эълон қилинади. Халқаро Олимпия қўмитаси бошчилигида томошабинлар сонидаги чекловларни қайта кўриб чиқилиши кўзда тутилмоқда.
Ҳиндистонда музлик кўчиши натижасида 14 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди, 170 нафарга яқин киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Индонезияда содир бўлган 6,2 балли зилзила ва сув тошқини оқибатида 96 киши ҳалок бўлди. 70 мингдан ортиқ аҳоли уйларини тарк этди.
COVID-19 нинг тарқалаши сабабли Япония пойтахти Токиода 8 январдан бошлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Овқатланиш жойларига чекловлар белгилаш, ходимларни масовафий иш тартибига ўтказиш ва оммавий тадбирларни бекор қилиш режалаштирилмоқда.
2019 йилнинг декабрь ойида Юнусобод метро линияси қурилишида тупроқ ўпирилиши натижасида 6 киши ҳалок бўлган эди. Тошкент прокуратурасининг «Газета.uz» сўровига жавобида илк бор фавқулодда ҳолат юз беришида сабабчи бўлган тўрт нафар мутахассиснинг номини очиқлади. Идора нима сабабдан уларга нисбатан айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмасдан жиноят иши тугатилганига изоҳ берди.
2021 йилдан бошлаб офатлар оқибатида йўқолган ҳужжатларни тиклашда тўлов ундирилмайди. Улар давлат ҳисобидан тиклаб берилади.
Депутатлар «Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади. Шунга ўхшаш лойиҳа 2016 йилда ҳам ишлаб чиқилган, аммо қабул қилинмаган эди. Мамлакатда коронавирусга қарши чеклов чоралари қўлланилиши билан фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун зарурлиги долзарб бўлиб қолди.
ФВВ республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжудлигини маълум қилди.
Самарқандда бахмал ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. 200 кв м майдонда сақланаётган иккиламчи хом ашё ва дастгоҳлар ёнган, 800 кв м майдондаги тайёр маҳсулотлар ва ускуналар эса сақлаб қолинган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг